- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) Репортаж: Зангиота туманида коронавирус беморлари учун қурилган махсус шифохона очилди

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 06.07.2020 @ 00:42 In Новости | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Шифохона 6 июлдан бошлаб беморлар қабул қилишни бошлайди. Лойиҳанинг умумий қиймати 504 миллиард сўмни ташкил этади.

Тошкент вилояти Зангиота туманида коронавирусга чалинган беморларни қабул қилувчи ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси қурилмоқда.

33 гектар майдонни эгаллаган объект 2000 ўринга мўлжалланган бўлиб, жами 4та блокдан иборат. 4 июль куни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов, масъул ташкилотлар вакиллари ва ОАВ ходимлари ушбу шифохона билан танишди.
6 июль куни илк беморларни қабул қилиши кутилаётган шифохонанинг бир қисмида қурилиш ишлари олиб бориляпти. Ҳар бир блок 5та даволаш корпуси, шу жумладан, 3та стационар бўлим, 1та жонлантириш бўлими ва 1та жарроҳлик бўлимидан иборат.
Шифохона комплекси енгил конструкцияли, изоляция қилинган сендвич панелларни қўллаган ҳолда, энергия тежамкор технологиялар асосида қисқа муддатда қурилмоқда.

Муассаса энг сўнгги замонавий тиббий ускуна ва жиҳозлар билан таъминланади.

Шифохона мураккаб эпидемиологик вазият ва фавқулодда ҳолатларда заруратга кўра тўлиқ карантин муассасаси сифатида мослаштирилиб фаолият олиб бориши мумкин бўлади.

Ҳозирда қурилиш ишларининг биринчи босқичи, яъни

16,5 гектар майдонда бир қаватли 18та блок қисми қурилиб фойдаланишга топширилмоқда.
Бу ерда 1 000 ўринга мўлжалланган бир қаватли 10та асосий ва 8та ёрдамчи блоклардан иборат махсус шифохона қурилган. 1-2-блоклар (1 000 ўринли) ходимлар ётоқхонаси, 3-блок қабул бўлими, 4-7-блоклар даволаш корпуси, 8-блок реанимация, 9-блок операцион зал, 10-блок шифокорлар кузатув пункти.

Иккинчи босқичда 16,5 гектар майдонда яна 1 000 ўринга мўлжалланган бир қаватли 9та асосий ва 1та ёрдамчи блок ҳам июль ойида ишга туширилади.

Алишер Шодмонов журналистларга шифохона ҳақида қўшимча маълумот берди.

«Махсус шифохона магнит резонанс томографи, рақамли рентген аппарати ва замонавий УТТ диагностика аппарати ҳамда гемодиализ каби аппаратлари билан жиҳозланган.

Шифохонада қуйидаги ишлар амалга оширилиши кўзда тутилмоқда:

  • эпидемиологик вазиятда шифохона юқумли касалликлар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда барча санитария-эпидемологик талабларга жавоб берувчи махсус муассаса ҳисобланади;
  • замонавий технологиялар орқали масофавий тиббий кўриклар ҳамда консилиумлар ташкил этилади ҳамда даволашнинг таъсирчан усуллари муҳокама қилинади;
  • тиббиёт олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларига малака ошириш учун махсус клиник база платформаси сифатида хизмат қилади;
  • малакали даволаш билан бирга замонавий телемедицина технологиялари асосида ҳудудларда ҳам юқори сифатли тиббий хизматлар ташкил этилади;
  • хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ва юқори технологик муолажалар амалга оширилади.

Қўшимча қилинишича, стационар жойларнинг ҳаммаси боксланган, ҳар бир хона автоном. Биридаги ҳаво бошқасига ўтмайди. Уларга кириб-чиқиш ҳам, хизмат кўрсатиш ҳам алоҳида.

Касаллар келгач, қабул бўлимидан тамбур орқали тўғридан-тўғри ўз палатасига жойлаштирилади.
Барча корпуслар, бўлинмалар тоза ва нотоза йўлаклар билан ажратилган. Тоза йўлакдан фақат тиббий персонал ўз вазифасини бажариш учун фойдаланади. Шифокорлар ҳаракатланиш чоғида санитар ўтказгичлар орқали ўтади. Бу барчанинг – ташхиси ноаниқ бўлганлар, врачлар ва бошқа хизматчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш имконини беради.

72 ўринли реанимация бўлимида ҳар бир койка сунъий ўпка вентиляцияси ва даволаш аппаратлари билан жиҳозланган. Бу бўлимни кардиология, неврология, педиатрия каби турли йўналишлар бўйича жиҳозлаш ҳам мумкин.

Жарроҳлик залларига ҳаво тепадан берилади ва ён томонлардан сўрилади. Натижада доимий стериллик таъминланади.

Лабораторияда вирусология, биокимё ва иммунология, микробиология, паразитология бўйича энг илғор аппаратлар ўрнатилган. Масалан, амалдаги полимер занжирли реакция ускунаси 5 соатда ўртача 40 кишига ташхис қўйса, бу ердаги замонавий жиҳозлар 2 соатда 90та намунани аниқлаш имкониятига эга.

Кўрпа-тўшак ва матолар ювилиб, бошқа буюмлар эса буғ ёрдамида дезинфекция қилинади.

Манба: Kun.uz [2]


Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/novosti/o-zbek-reportazh-zangiota-tumanida-koronavirus-bemorlari-uchun-urilgan-mahsus-shifohona-ochildi.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-reportazh-zangiota-tumanida-koronavirus-bemorlari-uchun-urilgan-mahsus-shifohona-ochildi.html/print

[2] Kun.uz: https://kun.uz/news/2020/07/05/reportaj-zangiota-tumanida-koronavirus-bemorlari-uchun-qurilgan-maxsus-shifoxona-ochildi

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.