(O´zbek) Россия Ўзбекистонга 35 миллион доза коронавирусга қарши вакцина етказиб беради

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Россия Ўзбекистонга 2020 йилда 10 миллион доза, 2021 йилда 25 миллион дона коронавирусга қарши вакцина етказиб бериши кутилмоқда. Россия тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси (РТИЖ) ва Laxisam фармацевтика компанияси Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасини юборишга келишувга эришди.

Россия тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси (РТИЖ) ва Laxisam фармацевтика компанияси Ўзбекистонга 35 миллион доза коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини юборишга келишувга эришди. Бу ҳақда РИА Новости жамғармага таяниб хабар берди.

«Ўзбекистон тегишли органлари тасдиғи олинганидан сўнг, 2020 йилда республикага 10 миллион доза вакцина, 2021 йилда эса 25 миллион доза вакцина юборилиши мумкин», — дейилади хабарда.

Гамалея институтида ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси 11 август куни Россия ССВси томонидан рўйхатга олинган эди. Ҳозирда рўйхатга олишдан кейин 40 минг киши иштирокидаги вакцина синовлари давом этмоқда. Биринчи натижалар 2020 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида эълон қилиниши кутилмоқда.

«Спутник V» ўн йиллаб вақт мобайнида тадқиқот қилинган ва 250 дан ортиқ клиник синовлар ўтказилиб, хавфсизлиги ва самарадорлиги исботланган инсоннинг аденовирусли векторлари асосида яратилган. Вакцинанинг етказиб берилиши Ўзбекистон Республикаси тиббиёт мутахассисларининг коронавирус инфекциясига қарши курашда узоқ муддатли иммунитет ҳосил қиладиган ва фуқароларни хавфдан ҳоли қилувчи илғор воситаларга эга бўлишига ёрдам беради. Бундан ташқари, коронавирусга қарши вакциналарнинг манбаси диверсификация қилинади», — дея таъкидлади РТИЖ раҳбари Кирилл Дмитриев.

Олдинроқ Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Баҳодир Юсупалиев Россияда ишлаб чиқарилган вакцина ҳам кўриб чиқилаётганини, бу борадаги муҳокамалар мутахассислар ва ҳукумат томонидан олиб борилаётганини, икки ҳафталардан кейин қандайдир қарорга келиниши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган эди.

 

Сентябрь ойининг бошида Россиянинг «Спутник V» коронавирусга қарши вакцинасининг биринчи партияси фуқаролар муомаласига чиқарилган эди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон «Вектор» маркази томонидан ишлаб чиқарилган COVID-19га қарши вакцинани рўйхатдан ўтказгандан сўнг қўшма синовларидан ўтказишга қизиқиш билдирган.

Август ойининг бошида президент Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир ҳафта ичида ва вакциналар сотиб олиш Ўзбекистон аҳолисини эмлаш имкониятларини ўрганишни топширган эди.

Манба Gazeta.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.