Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Аҳолини уй-жойлар билан таъминлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти” мавзусида очиқ мулоқот ташкил қилинди.
Унда Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирок этди.
Қайд этилганидек, сўнгги 4 йил ва 2021 йил 3 ойида тижорат банклари томонидан 232,4 минг нафар фуқарога 27,5 трлн. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилди.
Натижада жорий йил I чорак якунлари бўйича ажратилган ипотека кредитлари қолдиғи 29,4 трлн. сўмни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан қарийб 4 бараварга ошди.
2020 йил ва 2021 йил 19 апрелига қадар Янги тартиб доирасида 12 138 нафар фуқароларга жами 2 638 млрд. сўм миқдоридаги (2020 йилда 1 747 млрд. сўм ва 2021 йилда 891 млрд. сўм) ипотека кредитлари ажратилди.
Шунингдек, мазкур давр давомида Янги тартиб доирасида уй-жой шароитларни яхшилашга муҳтож, субсидия хабарномасига эга 3 370 нафар фуқароларга 743,1 млрд. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилди.