(O´zbek) Сирдарёга 200дан ортиқ тиббиёт ходими сафарбар этилди ва зарурий тиббий буюмлар етказилди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Сардоба сув омборидан сув сизиб чиқиши натижасида руй берган офат оқибатларини бартараф этиш ишларига кўмаклашиш мақсадида тезкор равишда тиббиёт ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилди. Вазирлик томонидан аҳолига тиббий ёрдам бериш ва ушбу ҳудудда турли инфекциялар тарқалмаслиги учун қатъий эҳтиёт чораларини кўриш ҳамда эпидемик вазиятни тўлиқ назоратга олишнинг аниқ режаси ишлаб чиқилди.

Вилоятда вазирлик раҳбарияти бошчилигида реаниматолог, кардиолог, терапевт, невропатолог, эндокринолог, травматолог, инфекционист, эпидемиолог каби қатор мутахассислардан иборат штаб тузилди. Мамлакатда фаолият кўрсатувчи икки юз нафардан зиёд малакали тиббиёт ходимлари талафот кўрганларга тиббий хизмат кўрсатиш учун қўшимча куч сифатида сафарбар этилди.
Шу кунларда улар сув тошқини оқибатида зарар кўрганлар ва эвакуация қилинган аҳоли саломатлигини тиббий кўрикдан ўтказиш, ушбу ҳудудда юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш мақсадида санитар талабларга риоя қилиш, дезинфекция ишларини амалга ошириш каби вазифаларни бажаришмоқда. Бундан ташқари, вазирлик томонидан Сирдарё вилоятига 50 турдаги энг зарур дори-дармонлар, портатив УТТ, кардиомонитор, пульсоксиметр, пирометр каби кўплаб турдаги тиббий жиҳозлар, 700 минг дона шахсий ҳимоя ва гигиена ҳамда дезинфекция воситалари ҳам юборилди.
«Ушбу келтирилган тиббий жиҳозлар, дори-дармон ва шахсий ҳимоя воситалари туман тиббиёт бирлашмаси, тез тиббий ёрдам станциялари билан бир қаторда офатдан жабрланганлар ва эвакуация қилинган аҳолига етказиб берилди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.