Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Пойтахтимиз 209 шаҳар ичида 203-поғонани қайд этди.
Davletovuz Telegram каналининг ёзишича, Mercer консалтинг гуруҳи томонидан хорижликлар учун яшаш қиммат шаҳарлар Cost of Living 2021 рейтинги тузиб чиқилди.
Унда Тошкент энг қуйи поғоналардан бирини эгаллаб, 209 шаҳар ичида 203-поғонани қайд этган. Бу энг арзон шаҳарлар ичида 7-ўрин дегани.
Рейтингга кўра, хорижликлар учун энг қиммат шаҳар сифатида Туркманистон пойтахти Ашхобод кўрсатиб ўтилган. Гонконг, Бейрут, Токио ва Цюрих қиммат шаҳарлар топ-5 лигидан жой олган.
Бишкек, Лусака, Тбилиси шаҳарлари эса энг арзон уч шаҳар сифатида қайд қилинган, дейилади хабарда.
Манба: spot.uz