Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Кеча Россиянинг «Shimco Group» ва Словакиянинг «Chirana» компаниялари Ўзбекистонда ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратларини ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширди.
«Chirana Asia» номи остида фаолият бошлаган Россия-Словакия-Ўзбекистон қўшма корхонаси йилига 500 та ИВЛ ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, ишлаб чиқаришнинг умумий миқдори 6 млн долларга тенг.
«Shimco Group» президенти Василий Шимко 2020 йил май ойида биринчи ИВЛ аппаратини Тошкент шаҳридаги 1-сонли Республика клиник касалхонасига топширилганлигини айтди.
Ишлаб чиқаришнинг биринчи босқичида компания ИВЛ аппаратлари ишлаб чиқариш учун 2 млн доллар сармоя киритган.
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 80 фоизигача бўлган ҳажми Марказий Осиё мамлакатларига — биринчи навбатда Афғонистонга экспорт қилиниши режалаштирилган. Бундан ташқари, компания Тожикистон ва Қирғизистон билан шартномалар тузган.