Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
“UzAuto Motors” компанияси янги автомобилларни сотиш ва сотиб олишнинг барча ноқонуний йўлларини олдини олиш учун савдо маълумотлар базасини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати инспекциясининг янги автомобилларни рўйхатдан ўтказиш базаси билан синхронлаштириш ташаббуси билан чиқди.
Коррупсияга қарши курашиш агентлиги ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги кўмагидаги ҳамкорликни ўзида акс эттирган ушбу лойиҳа ноқонуний бойиш тизими пайдо бўлишининг олдини олади ва автомобилни олишда навбатни беришнинг имконсизлигини таъминлайди.
Компаниянинг таъкидлашича, барча мамлакатлардаги автомобиль саноати яримўтказгичларнинг глобал танқислиги билан боғлиқ бўлган оғир даврларни бошдан кечирмоқда. Шу сабабдан янги автомобилларнинг етишмовчилиги кузатилмоқда. Мазкур етишмовчилик сабаб автомобилларни сотиш ҳамда сотиб олишнинг ноқонуний йўллари келиб чиқди.