Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
24 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзоқов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Бурянни қабул қилди. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, молиявий, техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида томонлар амалий амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олди. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлашни ошириш бўйича қўшма ишларни фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилди. Хорижий делегация раҳбари экспортчилар ва тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида GSP + имтиёзларининг афзалликларидан фойдаланиш тўғрисида хабардорликни ошириш бўйича семинарларни ва бошқа зарур тадбирларни ўтказишда Европа Иттифоқи ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши бўйича ҳамкорлик давом этади — яқин келажакда товарлар ва хизматлар бозорига кириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича икки томонлама музокаралар ташкил этилади. Бундан ташқари томонлар жорий йил охиригача тасдиқлаш мақсадида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (EPCA) матнини келишиб олиш учун музокараларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.
Янги шартнома 1999 йил 1 июндан бошлаб амалда бўлган Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни алмаштиришга мўлжалланган.
Манба: kun.uz