- Журнал "Экономический Вестник Узбекистана" - https://evu.uz -

(O´zbek) Ўзбекистон вакцинация сертификатларини ўзаро тан олиш таклифини илгари сурди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтаётган халқаро анжуманда Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ҳамкорлигини ривожлантиришга, жумладан, иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича йиллик форум ўтказиш, хавфсиз транспорт-логистика инфратузилмасини яратиш, гиёҳвандликка қарши қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга оид таклифларни билдирди. Қолаверса, вакцинация бўйича ўзаро тан олинган сертификатлар асосида «Янги шароитдаги туризм» концепциясини жорий этиш зарурлиги айтилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 июль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияда нутқ сўзлади. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда.

Унда Афғонистон президенти, Покистон бош вазири, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари, 44 мамлакат ва 30 га яқин халқаро ташкилот делегациялари, нуфузли тадқиқот ва таҳлил марказлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон раҳбари сўзи аввалида тарихий вазият тақозоси билан 19 асрда икки қўшни минтақанинг алоқалари узилиб қолганини таъкидлади. Ўзаро зиддиятлар кучайиб, кескин можароларга айланиши туфайли Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида тўсиқлар пайдо бўлиб, чегаралар ёпилди айтилди.

Источник: Газета.uz [2]