- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) Ўзбекистон яна «қизил». Бугундан қатъий карантин бошланди

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 10.07.2020 @ 23:28 In Новости | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

10 июлдан Ўзбекистон яна қатъий карантинга қайтди. Бугундан Ўзбекистонда автомобиль ҳаракатини чекланади, вилоятлараро автотранспорт қатновлари тақиқланади, умумий овқатланиш шохобчалари, буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолияти тўхтатилади, оилавий тўй ҳамда бошқа маросимлар, оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланади. Бу чекловлар ҳозирча 1 августгача, эпидемиологик вазият яхшиланмаса, карантин чоралари давом этади.

Ўзбекистонда март ойи ўрталарида коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ ҳолат тасдиқлангач, қатъий карантин чоралари жорий этила бошланган, апрель ойига келиб Ўзбекистон тўлиқ карантинга ўтганди. Аввалига бу чоралар 20 апрелгача этиб белгиланганди. Кейин махсус комиссия карантинни 10 майга қадар узайтирди.

Бу вақт оралиғида эпидемиологик вазият яхшилана бошлади, 21 апрелдан бошлаб кунлик касалланишлар сони тузалганлар сонидан кам бўлди. Натижада, май ойи бошида карантин чораларини босқичма-босқич юмшатишга қарор қилинди. 11 майдан Ўзбекистонда янгича тизим жорий этилди. Унга кўра, Ўзбекистонда карантин чоралари юмшатиладиган ҳудудларни белгилаш аниқ мезонлар асосида баҳоланиб, туманлар ва шаҳарлар «қизил» (юқори хавфли), «сариқ» (ўрта хавфли) ва «яшил» (хавфсиз) ҳудудларга ажратилди.

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият июнь ойи давомида барқарор сақланиб турди. Аммо 24 июнь кунидан кунлик касалланиш ҳолатлари сони кундан кунга ўсиб борди, ой охирида кунига иккитадан ўлим қайд этила бошлади, июль ойи бошида эса вазият кескин ёмонлашди, кунлик касалланишлар сони 400дан ошиб, 500га яқинлашди, кунлик ўлим ҳолатлари сони 5-6тадан бўлмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги ҳафталарда аниқланган ҳолатларнинг 52 фоизи хориждан келган фуқароларда, 48 фоизи эса аҳоли орасида аниқланган. Вазирнинг маълум қилишича, коронавирус беморлари орасида ўлимлар сони ошишига 50 фоиз ҳолатларда шифокорларга кеч мурожаат қилиш сабаб бўлмоқда. Вазирлик вакилининг маълумотига кўра, беморларнинг 70-80 фоизида касаллик ташқи симтомларсиз кечмоқда.

Мутасаддилар ва мутахассислар статистика шу тарзда ўсиб борса, Ўзбекистондаги шифохоналарга беморлар сиғмай кетиши, коронавирусдан бошқа касалликларга чалинганларга ёрдам кўрсатиб бўлмай қолиши мумкинлигидан огоҳлантиришди. Ўзбекистон иккинчи тўлқинга тайёрлана бошлади. 8 июль куни республика махсус комиссияси карантинга қайтиш тўғрисидаги қарорларини эълон қилди. [2]

Қарорга биноан, республика миқёсида:

  • автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чекланади;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади.
  • давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказишни тақиқлаш, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказилади.
  • ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатновини тақиқланади (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);
  • томоша, маданий-кўнгилочар, оилавий, тўй ҳамда бошқа маросимлар, оммавий тадбирлар ўтказишни тақиқланади;
  • 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланишини чекланади.

Автотранспорт воситалари ҳаракати чеклови бўйича тартиб:

  • Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситаларининг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) тўхтатилади (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно);
  • жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилади;
  • автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан — 10.00 гача, 17.00 дан — 20.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади;
  • карантин даврида фуқароларнинг мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланишига фақатгина тиббий ниқобдан фойдаланган ҳолда ҳаётий зарур эҳтиёжлари – дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади;
  • илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.
  • карантин талабларини бузган шахсларга маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилади ҳамда автотранспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилади.

Вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (мева-сабзавот, полиз, кўкат маҳсулотлари ва б.қ.) жойларга етказиш ва сотиш мақсадида вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга оширишга татбиқ этилмайди.

1 августгача қуйидаги объектлар фаолияти тўхталади:

  • парклар ва истироҳат боғлари;
  • буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;
  • спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;
  • ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;
  • умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона), етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно;
  • санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;
  • диний ташкилотлар фаолияти тўхтатилмоқда.

Бундан ташқари, халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади. Халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари ҳайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.

Шу билан биргаликда саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятини давом эттиришига қуйидаги шартлар асосида рухсат берилмоқда:

  • тегишли объектлар ҳудуди тўлиқ карантинга олинади;
  • объектлар ҳудудида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади;
  • санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан биргаликда тегишли объектларда санитария-гигиена тадбирлари амалга ошириб борилади;
  • объектларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар, дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозлаш;
  • ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритилишини таъминлаш.

Касаллик енгил кечаётган беморлар уйда даволанади:

  • уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда беморлар билан алоқада бўлиб, уй шароитида карантинга олинган шахсларнинг доимий тиббий назоратда бўлиши белгиланди; 
  • аҳолига, шу жумладан, уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну-кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи Call-center фаолияти йўлга қўйилади;
  • уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган мобиль гуруҳлар ташкил этилади. 

Беморлар билан алоқада бўлганлар уйда карантин ўтайди:

  • коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахслар уй шароитида карантинда сақланади;
  • карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилади ҳамда 10 кун муддатда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест натижалари манфий бўлган тақдирда карантиндан чиқарилади;
  • тест натижалари мусбат бўлган тақдирда, беморда коронавирус инфекциясининг клиник белгилари кузатилса, шифохонага жойлаштирилади, касаллик аломатларсиз ўтаётган бўлса, уй шароитида даволанишга ўтказилади (уй шароитида даволашнинг имкони бўлмаса, белгиланган тартибда тиббиёт муассасасида даволашга ўтказилади).

Қамчиқ довонидаги «Наманган» ЙПХ маскани 10 июль куни соат 00:00дан бошлаб ёпилди, автотранспорт воситаларининг довон орқали ҳаракатланиши тўхтатилди. Вилоятлар ҳокимлари аҳолига мурожаат қилиб, қатъий карантинга риоя этишни, имкон қадар уйдан чиқмасликни сўрашмоқда.
Манба: Kun.uz [4]


Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/novosti/o-zbek-zbekiston-yana-izil-bugundan-atij-karantin-boshlandi.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-zbekiston-yana-izil-bugundan-atij-karantin-boshlandi.html/print

[2] эълон қилди.: https://kun.uz/news/2020/07/08/ozbekiston-yana-karantinga-qaytmoqda

[3] Махсус комиссия карантинни қайтаришга сабаб бўлган 6 муаммони маълум қилди: https://kun.uz/news/2020/07/09/maxsus-komissiya-karantinni-qaytarishga-sabab-bolgan-6-muammoni-malum-qildi

[4] Kun.uz: https://kun.uz/news/2020/07/10/ozbekiston-yana-qizil-bugundan-qatiy-karantin-boshlandi

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.