Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Энг кўп кредит Бухоро вилояти ва Тошкент шаҳрида олинган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг таҳлилига кўра, 2021 йил январ-ноябр ойларида 7,8 трлн сўм автокредитлар берилган. Бу 2020-йилдаги кўрсаткичга нисбатан 40% га ошган (2020-йилда 5,6 трлн сўм).
Ҳудудлар кесимида асосий ўсиш Бухоро вилояти (114%) ва Тошкент шаҳрига (2,4 марта) тўғри келади.
Микрочипларнинг йетишмаслиги, унинг оқибатларида машиналар йетишмовчилиги ва ускуналарнинг ўзгаришини келтириб чиқаради. Шу билан бирга, янги автомобиллар сегменти ортидан иккиламчи бозорда нархлар ошиб бормоқда, дейилади таҳлилда.
Ҳудудлар кесимида енг юқори ўсиш суръатлари Қашқадарё (12,1%), Хоразм (10,5%) вилоятлари ва Қорақалпоғистонда (6,3%) қайд етилди. Наманган (17,1%), Фарғона (14,9%), Сурхондарё (14,4%) ва Навоий (10%) вилоятларида автомобиллар хариди камайди.
2021-йил ноябр ойида 17,4 минг дона янги йенгил автомобиллар давлат рўйхатидан ўтказилди (октябр ойига нисбатан камайиш — 5,9%). Шундан, 1 270 донаси (7,3%и) чет елда ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳисобланади.