- Журнал "Экономический Вестник Узбекистана" - https://evu.uz -

(O´zbek) Ўзбекистонда алкоголли маҳсулотлар нархи оширилади

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги идоралараро қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Унга кўра, 15 мартдан Ўзбекистонда алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, янги миқдорларни белгилаш таклиф этилмоқда.
     Ҳужжатга мувофиқ, спиртли ичимликларнинг (пиводан ташқари) қуйидаги нархлари белгиланди:
винонинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:
     • ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 11 200 сўм (илгари 9 400 сўм);
     • энг кам чакана нарх – 13 200 сўм (илгари 11 200 сўм).
конякнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:
     • ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 41 200 сўм (илгари 33 000 сўм);
     • энг кам чакана нарх – 49 400 сўм (илгари 39 000 сўм).
ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:
     • ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 28 600 сўм (илгари 24 000 сўм);
     • энг кам чакана нарх – 34 400 сўм (илгари 28 500 сўм).
 
 
Манба: qalampir.uz [2]