Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ўзбекистонда илк бор минимал истеъмол харажатларининг қийматини ҳисоблаб чиқди.
Дастлабки ҳисоб-китоблар натижасида аниқланишига кўра, Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлар 440 минг сўм деб белгиланган. Ушбу харажатлар таркибига озиқ-овқат харажатлари,ноозиқ-овқат харажатлар ва хизматлар киритилган.
Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, аҳолининг энг камбағал қатлами истеъмол саватида озиқ-овқатлар харажатларнинг – 68% улушини ташкил қилган.
Шунингдек, ушбу кўрсатгични ҳисобга олишда, халқаро ташкилотлар томонидан белгиланган зарурий энергиявий қиймат — бир киши бир кун давомида истеъмол қиладиган калориялар миқдори (2200 ККал) ҳам инобатга олинган.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ўзбекистонда биринчи бор МИХ кўрсатгичини ҳисоблашда Жаҳон банки билан ҳамкорлик қилган. Улар, республиканинг турли ҳудудларида яшовчи 5400 нафар оилаларни танлаб олиб, маълум муддат давомида уларнинг барча даромад ва харажатларини кузатиб боришган. Вазирлик хабарига кўра, 2021 йилда худди шундай кузатув 10 000 хўжаликда олиб борилади ва келгуси йилги МИХ кўрсатгичи аниқланади.
МИХ кўрсатгичи – миллий камбағаллик чегарасини белгилаш учун асос бўлади. Ундан ижтимоий ҳимоя ва ёрдам кўрсатиш дастурларида самарали мезон сифатида фойдаланиш мумкин. МИХ кўрсатгичига асосланиб 2020 йил охирида Ўзбекистонда камбағаллар сонини аниқлаш мумкин бўлади.