Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Банк маълумотига кўра, сўровномада қатнашганларнинг 70 фоизи 7 млн.дан ошиқ бўлмаган ойликка яшайди. 15 фоизи тадбиркорликдан тушган даромат эвазига ва 3,4 фоизи хориждан келган пул ҳисобига ҳаёт кечиради.
Сўровнома натижасига кўра, 60 фоиз иштирокчилар яқин вақтларда кредит олишни режалаштирмоқда. Иккинчи чоракда маоши 1 миллиондан 3 миллионгача бўлган фуқаролар кредит олишга эҳтиёжи бўлган бўлса, ҳозирда кредитга 3 миллиондан 7 миллионгача ойлик олувчилар ҳам зарурат сезмоқда. Кредит ажратиш бўйича маблағлар 1,5 мартага оширилади. Таъкидлаш жоиз, фуқаролар кредитларни асосан даволанишга, автомобиль, уй ва мебель сотиб олишга ишлатмоқда.