Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистон давлат қарзи келаси йили қанчага етиши прогноз қилинди.
Молия вазирлигининг маълумот беришича, 2022 йил якунида давлат қарзи 33,5 миллиард доллар, ёки ЯИМга нисбатан 45,2 фоиз бўлади. 2021 йилда эса давлат қарзи даражаси 28,2 миллиард долларни — ЯИМга нисбатан 41,5 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Таъкидланишича, ўтган йили бу бўйича прогноз 44,5 фоизни ташкил қилган. Лекин иқтисодиётнинг тез тикланиши натижасида бу кўрсаткич камроқ бўлган.
Қўшимча қилинишича, 2022 йилда давлатнинг ташқи қарзи 30,4 миллиард долларни (40,7 фоиз) ташкил этади. Шундан 23,5 млрд доллар – Ўзбекистон номидан, 6,9 млрд доллар — Ўзбекистон кафолати остида жалб қилинган қарзлардир.