Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Сафар давомида миллиардерга акаси шерик бўлади.
Amazon ва «Blue Origin» космик компанияси бош директори Жефф Безос июль ойида космосга учмоқчи. Бу ҳақида у ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
«Беш ёшимдан буён космосга учишни орзу қиламан. 20 июль куни бу амалга ошади. Энг зўр саргузаштга энг яқин дўстим, акам билан чиқаман», — деди Безос.
«Blue Origin» компанияси Безос ва Маркнинг “New Shepard” космик кемасида парвоз қилишини тасдиқлади. Хабарда айтилишича, дастлаб саёҳат учун чипта аукционга қўйилган. Унда 143 мамлакатдан 6000 дан ортиқ киши иштирок этган, энг катта таклиф қилинган маблағ 2,8 миллион долларни ташкил этган.
«Reuters» манбаларининг хабар беришича, 2018 йилда “New Shepard”да парвоз қилиш 200 мингдан 300 минг долларгача бўлган. 2021 йилнинг бошида «Blue Origin» компаниясининг муваффақиятли синовларидан сўнг саёҳат хавфсизлиги янада таъминланган.
Маълумот учун “New Shepard” кемаси космик сайёҳларнинг 100 км дан юқори баландликдаги суборбитал парвозлари учун мўлжалланган. «Blue Origin» кемаси бир неча дақиқани ноль тортишиш кучида ўтказади, сўнгра ерга қайтади.
Манба:
Instagram.com