- Журнал "Экономический Вестник Узбекистана" - https://evu.uz/uz -

Texnikalar mavsumga tayyorlanmoqda

  Жиззах туманидаги “Агротехсервис машина трактор парки”   масъулияти чекланган жамиятида техникаларни дала ишларига тайёрлаш изчил амалга оширилмоқда.
 
     Айни пайтда жамиятга тегишли ўн битта “Магнум” ва иккита “МХ-255” ҳайдов трактори баҳорги экиш ишларига ҳозирланаётир. Февраль ойи якунига қадар улар шай ҳолатга келтирилади. Ғалла ўриш комбайнларини таъмирлаш ишлари эса ҳозирга қадар 70 фоиз бажарилган бўлиб, апрель ойида якунланади.