Ривожланган давлатларда тўланадиган иш ҳақига назар соладиган бўлсак, АҚШда соатига минимум 7,25 долларлик федерал иш ҳақи мавжуд. Шуни таъкидлаш керакки, AҚШнинг Калифорния ва Вашингтон штатларида соатлик иш ҳақи 13 доллардан юқори.
Жаҳон иқтисодий ташкилоти маълумотлари шуни кўрсатадики, AҚШ энг кам иш ҳақи лигасида кўплаб ривожланган мамлакатлар билан рақобатдош, масалан, Aвстралия иш ҳақи ставкаси сотиб олиш қобилияти паритетида 2019 йилги доимий нархларда 12.60 доллар эди. Франция ва Германия давлатлари ҳам AҚШнинг амалдаги энг кам иш ҳақи миқдоридан олдинда. Рейтингнинг сўнгги қаторларини эса Туркия ва Россия давлатлари эгаллаган.
Манба: @burchakostida