- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) Sifat kafolati

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 15.02.2017 @ 11:39 In Новости | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Авваллари биз пойабзалларга фақатгина оёқларимизни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилувчи бир восита сифатида қарардик. Энди эса харидорлар оёқ кийимларининг чидамли ва мустаҳкамлилик билан бирга бежирим, енгил ва хавфсиз бўлишини ҳам хоҳлайди. Шу боис маҳсулот ишлаб чиқариш техникасини ривожлантириш, аҳоли, айниқса, болалар саломатлигини таъминлаш ва пойабзал тайёрлаш меъёрларини такомиллаштиришга оид Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 январдаги«Чарм-пойабзал маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори июнь ойидан бошлаб амалга киритилади.
     Техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича халқаро норматив ҳужжатларга мос бу регламент тадбиркорларга бир қатор енгилликлар яратиб, унга кўра, ҳозирга қадар чарм пойабзалларига қўлланилган самарасиз, бироқ мажбурий бўлган 24 стандартлаштириш ҳужжатлари ихтиёрий тизимга ўтказилди.
     Эндиликда пойабзал, чарм, чарм-галантерея саноати маҳсулотларининг механик, биологик, кимёвий хавфсизлигига бўлган талаблар ягона ҳужжат асосида ўрнатилади. Ушбу ҳужжатнинг бозорга аҳамияти юқори бўлиб, маҳаллий маҳсулотларимизни жаҳон бозорига олиб чиқишни таъминлайди, жумладан сифатсиз маҳсулотлар юртимиз ҳудудига киришининг олди олинишида, маҳсулотларни сертификатлаштиришда роли катта.
     Регламентга амал қилиш устидан давлат назоратини «Ўзстандарт» агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа махсус ваколатли давлат органлари амалга оширади.
 
Манба: «ЎзА»

Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/novosti/sifat-kafolati.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/novosti/sifat-kafolati.html/print

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.