- Журнал "Экономический Вестник Узбекистана" - https://evu.uz/uz -

Yangi foydali qazilmalar

     Ўзбекистон фойдали қазилмалар Давлат баланси маълумотларига кўра, мамлакат ҳудудида 1895 та фойдали қазилмалар манбаи очилган.  
     Таъкидлаш лозимки, фойдали қазилмаларнинг умумий ҳисоб бўйича 35 фоизи мустақиллик йилларида очилган. Манбага кўра, 1895 та фойдали қазилмадан  235 таси  углеводородли, 151 таси металли, еттитаси кўмирли, 55 таси тоғ-кон, 34 таси тоғ-кимё ва 30 таси  ярим қимматбаҳо ашёли, 764 таси  турли йўналишдаги қурилиш материалли ва 619 таси ер ости минерал сувлидир.Ўзбекистон олтин захираси бўйича жаҳонда 10-ўринда, қазиб олиш бўйича эса 11-ўринда туради.