(O´zbek) Инвестициялар – иқтисодий-ижтимоий ривожланишнинг асосий драйвери

2/2022

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 
     Бугунги янгиланаётган Ўз­бекистон сўнгги бир неча йил ичида жадал иқтисодий ўзгаришларни бош­дан кечирди, тобора хал­қаро ҳам­жамиятда бизнес ва инвестициялар учун турли тўсиқ­ларни бартараф этишда очиқлик, янгиланиш ва қатъ­иятлилик рамз­ларидан бири сифатида намоён бўл­моқда.
     Мамлакатимиз иқтисодий-ижти­моий ҳаётида Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳам муҳим ўрин тутиши ҳеч кимга сир эмас. Ташкил этилганига 70 йилдан ошган комбинат айниқса, сўнгги беш йил ичида таниб бўлмас даражада ўзгарди, десак муболаға бўлмайди. Бунинг бош сабаби комбинат жамоаси ва раҳба­рияти томонидан ишлаб чиқариш, инвестициялар ҳамда ижтимоий со­ҳадаги барча ишлар мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларга ҳа­моҳанг тарзда амалга оширилаётгани билан боғлиқдир.
 
     Ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмида комбинатнинг ўз маблағ­лари салмоғи ортиб бормоқда. Агар 2017-2018 йилларда ўзлаштирилган инвестициялар таркибида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва та­раққиёт жамғармаси маблағлари юқори салмоқни ташкил этган бўлса, сўнгги йилларда комбинатнинг ўз маблағлари ҳамда тўғридан-тўғри хорижий кредитлар улуши ортиб бормоқда.
     2021 йилда умумий қиймати 196,1 млн. доллар бўлган 2 та йирик инвес­тиция лойиҳаси ишга туширилди. Инчунун, «Қизил-олма» кони базасида «Самарчук» ер ости кони қури­лиши лойиҳаси доирасида умумий қиймати 71,5 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция ўзлаштирилди. Лойиҳани амалга ошириш ҳи­собига йилига таркиби олтинга бой 100 минг тонна руда қазиб олиш имконияти юзага келди.
     «Хомашёни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш» лойиҳаси амалга оширилиши ҳисобига эса 124,6 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ­лар ўзлаштирилди. Натижада «Қал­моққир» ва «Саричўққи» конларидан руда қазиб олиш ҳажмлари 3,1 млн. тоннага ошди. Агар мазкур кондан 2017 йилда реал ҳолатда 37,2 млн. тонна руда қазиб олинган бўлса, ло­йиҳа ишга тушганидан сўнг унинг қуввати йилига 40,3 млн. тоннага етказилди.
     Жорий йилда Инвестиция дастури доирасида Тошкент вилоятида умумий қиймати 4,8 млрд. долларлик 2 та лойиҳа доирасида 766 млн. доллар миқдорида инвестициялар ўзлаштириш режалаштирилган (корхонанинг ўз маблағлари хисобидан – 200,0 млн. доллар., Тикланиш ва та­раққиёт жамғармасининг ОКМК ус­тав капиталига йўналтириладиган маблағлари – 435,0 млн. доллар, тўғ­ридан-тўғри хорижий кредитлар – 131,0 млн. доллар). Лойиҳалар кесимида:
     ● «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳаси доирасида 714,6 млн. доллар ўзлаштирилади;
     Лойиҳа қуввати:
     I босқич – 2021-2025 йилларда 290 минг тонна мис катоди, 38 тонна олтин ва 203 тонна кумуш;
 
 
Камолиддин САЛИМОВ, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг истиқболли ривожлантириш ва инвестициялар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.