(O´zbek) Корхона иқтисодий салоҳияти – юксалиш босқичида

4/2022

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 
     Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 3 апрелдаги «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ қўшма корхонаси устав капиталининг 51 фоиз улуши хорижий инвесторга сотилди. Бу эса корхона иқтисодиётида йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларга узил-кесил ечим топиш, моддий-техник базасини замон талаблари асосида яхшилашда муҳим қадам бўлди.
     «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК Бош директорининг молия-иқтисод бўйича ўринбосари Азизхон САИДОВ билан суҳбатимиз айнан шу мавзу атрофида кечди.
 
     – Азизхон Қаҳрамонович, кимё саноати Ўзбекистон иқтисодиё­тининг асосий тармоқларидан бири ҳисобланади. Шу боис давлатимиз томонидан мазкур тар­моқни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани табиий. Қўнғирот сода заводининг 51 фоиз акциясини 2021 йили БААнинг NCV International DMCC компанияси сотиб олгач, ўтган қисқа вақт ичида корхона ҳаётида нималар ўзгарди?
     – Айни пайтда корхонамизнинг кальцинацияланган сода ишлаб чи­қариш бўйича йиллик қуввати 200 минг тоннани ташкил қилади. Лекин ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этадиган технологик ускуналар ва қувурларнинг йиллар давомида агрессив технологик суюқликлар таъсирида емирилиши ва физик эскириши натижасида мавжуд қувватдан тўлиқ фойдаланиш имкони бўлмай, бу борадаги кўрсаткич 75-80 фоиз атрофида бўлаётган эди. Кунлик ишлаб чиқариш ҳажмлари лойиҳавий 600 тоннадан 470 тоннагача тушиб кетганди.
     Завод устав капиталининг 51 фоиз улуши хорижий инвесторга сотил­гач, биринчи навбатда самарали бошқарув тизими жорий этилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва корхонани соғломлаштириш мақсадида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Уни амалга ошириш учун 2021 йилда 3,0 млн. доллар инвестиция киритилди ва йирик капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Натижада, кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш барқа­рорлиги таъминланиб, кунлик маҳ­сулот ҳаж­ми лойиҳавий 600 тоннага етказилди.
     Ишлаб чиқаришни сифатли хом­ашё билан таъминлаш мақсадида Барсакелмес туз конида 2015 йилдан буён ишламай турган туз тозалаш ускунаси ишга туширилди. Натижада туз таркибидаги эримайдиган қаттиқ моддалар миқдори 3,8-4,0 фоиздан 0,9-1,0 фоизгача камайтирилди. Бу ўз навбатида ишлаб чи­қаришдаги асосий ускуналарнинг яроқлилик муддати узайишига ижобий таъсир кўрсатди.
     Бундан ташқари ўтган йили декабрь ойида жамият балансидаги йиллар давомида фаолияти тўхтаб қолган ош тузи ишлаб чиқариш цехини ўз кучимиз билан қайта таъмирлаб ишга туширдик. Натижада ушбу цехда 12 кишини иш билан таъминлашга, ойига 850 тоннагача тозаланган майдаланган ош тузи ишлаб чиқариш ва харидорларга етказиб беришга эришилди.
     Даромад кўрсаткичлари ошиб бориши табиийки, ҳозирги кунда заводда меҳнат қилаётган 2 мингга яқин ишчи-ходимнинг моддий-ижтимоий аҳволини яхшилашда муҳим омил бўлаётир. 2021 йилда бир ходимга ўртача иш ҳақи 2020 йилга нисбатан 14 фоизга ошган бўлса, бу йил ўтган йилга нисбатан яна 20 фоизга кўтарилди.
     – Ускуналарнинг соз ҳолатда бўлиши, илғор техник имкониятлари маҳсулот сифатини таъминлайди. Шундан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш қувватла­рини модернизациялаш мақсадла­ри учун йўналтирилаётган маб­лағлар хусусида ҳам тўхталсангиз?
 
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.