(O´zbek) МДҲда рангли металлургия етакчиси

2/2022
2/2022

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 
     Ўзбекистон Президенти томонидан қулай инвестициявий муҳитни яратиш йўлида олиб борилаётган изчил сиёсат туфайли бугунги кунда мамлакатимизда кўплаб йирик истиқболли лойиҳалар рўёбга чиқарилмоқда. Улар орасида мис ишлаб чиқариш бўйича ҳақли равишда етак­чи ҳисобланган Олмалиқ кон-металлургия комбинатида татбиқ этилаётган йирик лойиҳалар ҳам бор.
     Бинобарин, келгуси йилларда қайта тикланадиган энергия манбалари ва электромобилларга бўлган талабнинг ортиши билан дунёда мис маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг сезиларли ўсиши прогноз қилинмоқда. Бу ОКМКнинг Ўзбекистон саноат қудратини юксалтиришдаги ролини янада оширади.
     Шу ва бошқа долзарб масалалар «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти бошқаруви Раиси Абдулла Холмурадович ХУРСАНОВ билан суҳбатимиз мавзусига айланди. Мазкур суҳбат юртимиздаги энг илғор иқтисодий қувватлардан бири фаолиятига бағишланган нав­батдаги тематик сонимизни очиб беради.
 
     – Абдулла Холмурадович, ҳозирги вақтда Олмалиқ кон-металлургия комбинати учун энг муҳим вазифа – Ўзбекистон Республикаси Президентининг қа­рорига мувофиқ бошланган «Ёшлик I» конини ўзлаш­тириш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишдан иборат. Дастлаб ушбу ноёб лойиҳа ҳа­қида сўзлаб берсангиз.
     – Авваломбор, рангли металлургия соҳасидаги йирик лойиҳаларнинг амалга оширилиши республикамиз юқо­ри иқтисодий ўсишининг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.
     Дунёда «яшил» иқтисодиётнинг жадал ривожланиши мис ва рангли металларга бўлган талабнинг ошишига, бу эса ўз навбатида комбинатимиз учун жаҳон бозорида қулай конъюнктуранинг шаклланишига сабаб бўлди.
     Сиз ҳозир айтган лойиҳа Олмалиқ кон-металлургия комбинати конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириб, рудани қазиб олиш ва қайта ишлаш қувватини сезиларли даражада оширади ҳамда даромадларни 2 баробарга кўпайтириш имконини беради.
     2017 йилда Президентимизнинг тегишли қарори асосида ««Ёшлик I» конини ўзлаштириш» лойиҳасининг амалга оширилиши бошланди. 2020 йилда тасдиқланган лойиҳанинг асосий параметрлари кўра, 2028 йилга келиб 400 минг тонна катодли мис, 50 тонна олтин ва 270 тонна кумуш ишлаб чиқаришга эришилади.
     Мазкур лойиҳа икки босқичда амалга оширилиб, биринчи босқичда йилига 60 млн. тонна руда қазиб чи­қариш қувватига эга бўлган карьер, шунча миқдордаги мис рудасини қайта ишловчи 3-мис бойитиш фабрикаси ишга туширилади ҳамда замонавий металлургия маж­муаси барпо этилади. Бу ОКМК қувватини 300 минг тонна катодли мис ва 38 тонна олтин ҳажмигача оширишга олиб келади.
     Иккинчи босқичда карьер қуввати 105 млн. тоннага етказилади ҳамда 60 млн. тонна рудани бойитадиган 4-фабрика фойдаланишга топширилиб, ушбу металлургия мажмуасида йилига 400 минг тонна мис ва 50 тонна олтин ишлаб чиқарилади.
     Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида мис ишлаб чиқариш ҳажми 250 минг тонна, олтин ишлаб чиқариш 33 тонна ва кумуш ишлаб чиқариш 110 тоннагача ортади.
     Лойиҳани молиялаштириш комбинатнинг ўз маб­лағлари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тарақ­қиёт жамғармаси, маҳаллий тижорат банклари ва хорижий банкларнинг Ҳукумат кафолатисиз тўғридан-тўғри кредитлари ҳисобидан амалга оширилади.
     Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун «Уралмашкомбинат» ва «Enter Engineering Pte» компаниялари консорциуми билан 3-бойитиш фабрикасини қуриш учун 2 млрд. доллар қийматдаги ЕРС-шартнома имзоланган бўлиб, унинг доирасида бугунги кунга қадар 570 дан ортиқ юқори самарали кон-транспорт техникаси харид қилинди, 100 млн. куб метрдан ортиқ кон юзасини очиш ишлари бажарилди. Ҳозирда мис бойитиш фабрикаси ва инфратузилма объектларини қуриш ишлар жадал олиб борилмоқда.
     Лойиҳа бошлангандан буён ўтган 5 йил давомида қиймати 970 млн. доллардан зиёд ишлар амалга оширилди. Жорий йилда лойиҳанинг ишлаб чиқариш объектлари – портловчи моддалар заводи, ташқи сув, газ ва электр таъминоти объектлари, тоғ-кон техникасини бошқариш автоматлаштирилган тизими, рудани ташиш конвейер тизими, йилига 360 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга оҳак комбинати босқичма-босқич ишга туширилади. 3-мис бойитиш фабрикаси эса барча инфратузилма объектлари билан биргаликда 2023 йилнинг IV чорагида фойдаланишга топширилади.
     Шуни таъкидлаш жоизки, Давлат раҳбарининг 2021 йил декабрь ойида Олмалиқ шаҳрига ташрифи давомида берган топшириқларига мувофиқ лойиҳани амалга оширишнинг янги Концепцияси ишлаб чиқилди.
     Унга кўра, 4- ва 5-сонли яна иккита янги мис бойитиш фабрикаларини ишга тушириш эвазига Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг рудани қайта ишлаш бўйича умумий қуввати 220 млн. тоннага етказилади, бу Чили, Перу, Мексика ва АҚШдаги энг йирик корхоналарнинг қувватидан юқори. Яна бир муҳим кўрсаткич – 11 мингдан ортиқ янги иш ўрни ташкил этилади.
     – Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясига кўра, мис ва мисдан фойдаланган ҳолда бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 2 баробар ошириш, шунингдек, 8 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш учун замин яратиш вазифаси қўйилди. Бугунги кунда комбинатда ушбу вазифаларни амалга ошириш учун нималар қилинмоқда?
     – Бугунги кунда жаҳон бозорида мис ва рангли металларга талабнинг ўсиб бораётганлигини ҳисобга олган ҳолда комбинат олдида мис кластерини ривожлантиришдек яна бир долзарб вазифа турибди. Экспертларнинг баҳолашига кўра, 2030 йилга келиб жаҳонда мисга бўлган талаб 40 фоизга ўсади. Шундан келиб чиққан ҳолда, Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан ишлаб чиқарилаётган мис катодларини чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш стратегик масаладир. Рақамларда айтадиган бўлсак, бугунги кунда мис сотишдан тушган даромадлар 2,5 млрд. долларни ташкил этмоқда. Мис маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 400 минг тоннага етганда эса, яъни яқин беш йил ичида ушбу кўрсаткич 7-8 млрд. АҚШ долларигача етади.
     Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йил 24 июнда «Кон-металлургия саноа­ти ва унга боғлиқ соҳаларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди. Унда мис маҳсулотлари ва ўзаро боғлиқ тармоқларда юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича илмий-технологик кластер ташкил этиш белгиланди. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раҳбарлигида махсус комиссия тузилди.
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.