Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этишга қаратилаётган эътибор туфайли Навоий вилоятида ҳам соҳа вакиллари сафи тобора кенгаймоқда. Вилоятда жорий йилда паррандачилик йўналишида 64 хўжалик фаолияти йўлга қўйилди. –«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 1 миллиард сўмлик кредити ёрдамида аҳолини парранда билан таъминлашга ихтисослашган паррандачилик хўжалиги ташкил этилди. Замонавий инкубация цехининг йиллик қуввати 600 минг жўжа очиришга мўлжалланган. Жўжалар 90 кун парваришлангач, буюртма асосида аҳоли ва агрофирмаларга етказиб берилади.
Манба: «ЎзА»