Ушбу рукнда берилаётган мақолаларнинг яна бири Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари, таниқли журналист Фурқат Санаев томонидан тайёрланган.
– Мамлакатимизда Оила йили, Соғлом авлод йили, Она ва бола йили, Ёшлар йили, Баркамол авлод йили, Мустаҳкам оила йили номлари билан аталган йилларда кенг қамровли тадбирлар амалга оширилди, – деб ёзади муаллиф. – Ижтимоий йўналтирилган давлат сиёсатининг мантиқий давоми ҳисобланган «Соғлом бола йили»да ҳам бу борадаги ишларни янги босқичга кўтариш мақсадида жуда катта куч ва маблағ сарф этилаётгани, биргина тиббиёт соҳасида ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳалар кўлами ҳам фикримизни яққол тасдиқлашига алоҳида урғу берган.