Ўзбекистон Россияга тиббий ниқоблар партиясини жўнатди

Хабар қилинишича, Ўзбекистондан Россияга жами 5 млн дона тиббий ниқоб ҳамда тиббиёт докалари етказиб берилади.

Ўзбекистон инсонпарварлик ёрдамининг биринчи партияси – тиббий ниқоблар Москвага етиб келди, деб хабар берди Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук.  

Тиббий ниқоблар Ўзбекистон ҳукумати томонидан коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида юборилди.

Хабар қилинишича, Ўзбекистондан Россияга жами 5 млн дона тиббий ниқоб ҳамда тиббиёт докалари етказиб берилади.

Оверчукнинг маълум қилишича, «мазкур тиббиёт буюмлари биринчи навбатда пандемияга қарши биринчи сафда  курашаётганларга етказилади».

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Ўзбекистондан Венгрия, Беларусь, Хитой, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистонга ҳам инсонпарварлик ёрдами юборилган эди.   
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.