Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 1400дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги республиканинг яна тўрт ҳудудида жами 35 нафар соғайиб, кунлик тузалганлар сони 86 нафарга етгани ҳақида хабар берди. Шу вақтгача тузалганларнинг жами  сони 1405 нафарни ташкил қилмоқда.

«Шу соатларда бир йўла тўртта ҳудудда: Қорақалпоғистонда 17 нафар, Сурхондарёда 9 нафар, Хоразмда 8 нафар ҳамда  Сирдарёда 1 нафар, жами 35 нафар  коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Эндиликда тўлиқ соғайганлар Қорақалпоғистонда 87 нафар, Сурхондарёда 29 нафар, Хоразмда 153 нафар ҳамда  Сирдарёда 5 нафарга етди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида жами 86 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1405 нафарни ташкил этмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолатлари сони 2181тани ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 766 нафар бемор шифохоналарда даволанмоқда.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.