Россияда сўнгги суткада коронавирусдан энг кўп ўлим қайд қилинди

Россияда сўнгги суткада коронавирусдан 150 киши вафот этди. Бу пандемия бошидан бери мамлакат учун бир кун ичида коронавирусдан ўлимлар сони бўйича рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

21 май ҳолатига, Россияда коронавирусдан 127 киши вафот этганди. Бу борадаги аввалги антирекорд 20 май куни (135 та ўлим) қайд қилинган. 

Энг кўп ўлимлар Москвада (сўнгги кунда 73 та, ҳаммаси бўлиб 1867 та ўлим), Доғистонда (мос равишда, 24 та ва 65 та ўлим), Москва вилоятида (13 та ва 312 та), Нижегородск областида (4 та ва 57 та) қайд қилинган. 

Сўнгги суткада коронавирусдан ўлим ҳолатлари мамлакатнинг 24 та минтақасида қайд қилиниб, мамлакат бўйича умумий сони 3249 тага етган.

Шунингдек, сўнгги суткада коронавирусга чалинишлар сони 8894 тани ташкил қилган.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.