Бугун кун давомида Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида жами 126 нафар бемор коронавирусдан тузалиб чиқди:
Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3495 нафар бемор соғайди.
Шунингдек, Бухоро вилоятида 14 нафар, Самарқанд вилоятида 7 нафар, Қашқадарё вилоятида 18 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.
Бухоро вилоятида коронавирус пандемияси даврида 528та ҳолат қайд этилган, шу вақтгача 504 бемор соғайиб чиқди, бир киши вафот этди. Айни вақтда 23 бемор даволанишни давом эттирмоқда.
Самарқанд вилоятида 460та ҳолат қайд этилган, шу вақтгача соғайиб чиққанлар сони 400 нафарни ташкил қилмоқда. Айни вақтда вилоятдаги шифохоналарда 58 нафар бемор даволанмоқда (икки бемор вафот этган).
Шунингдек, Қашқадарё вилоятида 197 ҳолат қайд этилган, 74 бемор инфекциядан фориғ бўлган, 123 бемор даволанишни давом эттирмоқда.
Бугун жами 165 нафар бемор касалликдан тузалиб, ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 5847 нафарни ташкил этмоқда.
Манба: Kun.uz