Ўзбекистондаги минтақавий халқаро аэропортларга энг яхши ном топиш бўйича танлов эълон қилинди

Мазкур танловда иштирокчининг фуқаролигидан қатъи назар, 16 ёшдан ошганлар, жумладан, талабалар, ижодкорлар, олимлар, тарихчилар ва туризмни ривожлантириш истагида бўлган барча кишилар иштирок эта олади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон аэропортлари» АЖ республикадаги минтақавий халқаро аэропортларга энг яхши ном беришга доир танлов эълон қилди.

“Танловнинг мақсади Ўзбекистон минтақавий халқаро аэропортларига энг яхши ном топиш жараёнига кенг жамоатчиликни жалб қилишга йўналтирилган. Тошкент шаҳар И.Каримов номли ҳамда Андижон шаҳар Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли аэропортлар бундан мустасно”, дейилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Мазкур танловда иштирокчининг фуқаролигидан қатъи назар, 16 ёшдан ошганлар, жумладан, талабалар, ижодкорлар, олимлар, тарихчилар ва туризмни ривожлантириш истагида бўлган барча кишилар иштирок эта олади.

Танлов тартиби ва шартлари билан қуйидаги сайтлар орқали танишиш мумкин:

Ҳар бир ном лойиҳасини (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) ғоя тавсифи билан tanlov@uzbektourism.uz электрон манзилига юбориш лозим.

Танлов эълон қилинган кундан икки ой ўтгач, вазирликлар, идоралар ва жамоатчилик вакиллари ва таниқли тарихчилардан иборат Комиссия келиб тушган таклифлар орасидан ҳар бир аэропорт учун 5 тадан лойиҳа танлаб олади. Ушбу лойиҳалар икки ой муддатга онлайн овоз бериш учун https://uzbektourism.uz веб-сайтига жойлаштирилади.

Онлайн овоз бериш натижалари бўйича ғолиблар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон аэропортлари» АЖнинг расмий сайтларида эълон қилинади.

Танлов учун материаллар 2020 йилнинг 20 августидан 20 октябрига қадар қабул қилинади.

Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.