Россиянинг Самара вилояти ва Екатеринбург шаҳридан ўзбекистонликларни олиб келиш учун темир йўл рейслари ташкил этилди, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Россия ва Қозоғистон билан тузилган шартномага кўра, 12 сентябрь куни «Ўзбекистон темир йўллари» поезди «Кинель» станциясидан Ўзбекистонга жўнаб кетди ва 15 сентябрь куни 834 нафар фуқаро билан Самарқандга етиб келди.
Екатеринбургдан йўл олган поезд эса сешанба куни Тошкентга етиб келди. Ушбу рейс орқали 847 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди. Ушбу рейслардаги барча фуқаролар автобуслар орқали Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги карантин зоналарига олиб кетилди.
Манба Gazeta.uz