Ўзбекистон Германияга 5,4 млн долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилди

Ўтган 8 ой мобайнида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги савдо айланмаси 483,6 млн. АҚШ долларини ташкил этди. 

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон Германияга 5,4 млн. АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 722 минг АҚШ долларига кўп.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 8 ой мобайнида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги савдо айланмаси 483,6 млн. АҚШ долларини ташкил этган. Бунда экспорт 45,6 млн. ва импорт ҳажми 438,0 млн. АҚШ долларига тенг.

Ўзбекистоннинг Германияга экспорти таркиби:

хизматлар – 30,9 млн. АҚШ доллари;
озиқ-овқат маҳсулотлари – 5,4 млн.;
тўқимачилик маҳсулотлари – 4,5 млн.;
кимёвий маҳсулотлар – 2,4 млн.;
бошқа маҳсулотлар – 2,4 млн.

Манба Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.