Президентимиз Шавкат Мирзиёев 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига қилган ташрифи мобайнида, вилоятни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини муҳокама қилди. Давлатимиз раҳбари томонидан муҳокама сўнгида қуйидаги вазифалар берилди:
— «Маҳаллабай» тизимда тадбиркорликни ривожлантириш учун 850 млрд сўм лик кредит маблаги ажратиладиган бўлди;
— Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан вилоятга 60 млн доллар ажратилиши айтилди.
Бунинг ҳисобидан:
• Наманган шаҳри иссиқлик тизимини қайта қуришга 15 млн доллар;
• Эски шаҳар инфратузилмасини яхшилаш ва каналлар қирғоқларини ободонлаштиришга 10 млн доллар;
• Маҳаллалардаги драйвер лойиҳаларни молиялаштиришга 10 млн доллар;
• Лимончиликни ривожлантиришга 10 млн доллар йўналтирилади.
Наманган вилоятида 2021-2022 йилларда умумий қиймати 23 трлн 700 млрд сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши қайд этилди. Мазкур 1 минг 728 та лойиҳа орқали 66 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режалаштирилган.