Си Цзиньпин Хитойда камбағаллар қолмаганини эълон қилди

     Хитой қашшоқлик устидан тўла ғалаба қилди: сўнгги 8 йил давомида қарийб 100 миллион киши қашшоқлик ботқоғидан халос бўлишга муваффақ бўлди, деди Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин.
     «Хитой Коммунистик партияси ҳамда Хитой халқининг саъй-ҳаракати билан биз қашшоқлик устидан тўлиқ ғалаба қилдик», – деди мамлакат раҳбари Хитойнинг қашшоқликка қарши кураш натижаларига бағишланган мажлисида.
     Унинг таъкидлашича, сўнгги 8 йилда қишлоқ жойларда яшаётган 98,99 миллион киши қашшоқлик балосидан қутилган, қашшоқ туманлар рўйхатидан 832 уезд ва 128 мингта қишлоқ чиқарилди.
     1970 йиллар охирида бошланган ислоҳотлар ва очиқлик сиёсати натижасида 770 миллион фуқаро қашшоқлик исканжасидан чиқишга муваффақ бўлди.
     Си Цзиньпин қашшоқликка қарши мақсадли кураш олиб бориш ғоясини илк бор 2013 йилда Хунань вилоятига сафари чоғида илгари сурган эди.
 
 
Манба: ria.ru

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.