«Omnia» аналитик компанияси 2020 йил охирида смартфонларнинг глобал етказиб берилиши тўғрисида ҳисоботни эълон қилди. Ҳисоботга кўра, мутлақ устунликни 64,8 миллион дона сотилган iPhone 11 эгаллади. Биринчи ўринни эгаллаб турган смартфонга нисбатан 2- ва 3-ўрин кўрсаткичлари анча паст.
2020 йилда энг кўп сотилган энг яхши 10 та смартфоннинг кўриниши қуйидагича:
1. iPhone 11 — 64,8 миллион;
2. iPhone SE (2020) — 24,2 миллион;
3. iPhone 12 — 23,3 миллион;
4. Samsung Galaxy A51 — 23,2 миллион;
5. Samsung Galaxy A21s — 19,4 миллион;
6. Samsung Galaxy A01 — 16,9 миллион;
7. iPhone 12 Pro Max — 16,8 миллион;
8. Samsung Galaxy A11 — 15,3 миллион;
9. Redmi Note 9 Pro — 15 миллион;
10. iPhone 12 mini — 14,8 миллион дона.
Манба: hi-tech.mail.ru