Zoom асосчиси Эрик Юань 6 миллиард долларлик 40 фоиз акцияларини номаълум шахсларга ўтказди

     «Zoom Video Communications» компаниясининг асосчиси ва бош директори Эрик Юань компаниядаги тахминан 6 миллиард долларлик 40 фоиз акцияларини номаълум шахсларга ўтказиб юборди. Бу маълумот Zoom томонидан АҚШнинг Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссиясига топширилган ҳужжатлардан келиб чиқади. Компания вакилининг сўзларига кўра, ушбу ўтказма «одатдаги Юань мулкини режалаштириш амалиётига» мос келади, деб ёзади «Business Insider» нашри.
     Нашр маълумотларига кўра, Юань икки харидорга ўзи ва унинг рафиқасига тегишли бўлган иккита мақсадли жамғармадан тенг миқдордаги жами 18 миллион акцияни ўтказган. Ўтказма амалга оширилган шахслар номи келтирилмаган.
     Шартномага қадар Юань 15 фоиз улуш билан «Zoom Video Communications»нинг энг йирик акциядори бўлган. У компаниянинг 40 фоиз овоз берувчи акцияларини назорат қилган, деб ёзади «InsiderScore» маълумотларига асосланиб WSJ.
     Ўтган ҳафта Zoom пандемия ва ўзини ўзи изоляция қилиш талабининг яна ортиши туфайли 2021-молиявий йил учун соф фойданинг 17 баравар кўпайганлиги тўғрисида хабар берди. Ушбу кўрсаткич 260,393 миллион долларни ташкил этди (ҳар бир акция учун 0,87 цент).
     Ўтган йили Zoom’нинг муваффақияти туфайли «Time» Эрик Юанни йилнинг энг яхши тадбиркори деб топди. Видеомулоқот дастурини яратиш ғояси тадбиркорда Хитойда коллежнинг биринчи йилида ўқиётганида пайдо бўлган.
Акциялар камайганлигини ҳисобига «Bloomberg Billionaires Index»да Юань 15,1 миллиард доллар бойлиги билан 130-ўринни эгаллаган.
 
 
Манба: incrussia.ru

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.