Элон Маскнинг бойлиги бир кунда 22 миллиард долларга ошди

     Кеча «Tesla» акцияларининг жадал ўсишидан сўнг Элон Маскнинг бойлиги 22 миллиард доллардан ошди. Wall Street таҳлилчиси прогнози ва биткоин митинги фонида бир неча кунлик пасайишдан сўнг компания акциялари деярли 20 фоизга қимматлашди.
     Маскнинг бойлиги сешанба кунги савдоларидан сўнг 22,6 миллиард долларга кўпайиб, 166,2 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу реал вақтда янгиланган «Forbes Real-Time» рейтингидан келиб чиқади.
     Маскнинг бойлиги «Tesla» акциялари ортидан кўтарилди. Кеча улар 19,64 фоизга кўтарилиб, 673,58 долларни ташкил этди. «Tesla» акцияларидан ташқари, АҚШнинг бошқа технологик компаниялари акциялари 9 мартда уч ҳафталик пасайишдан кейин кучли митинг ўтказди.
     Amazon бош директори ва «Forbes» рўйхатидаги энг бой одам Жефф Безоснинг бойлигига 5,9 млрд қўшилиб, 179,9 млрд доллардан ошди.
 
 
Манба: Forbes.ru

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.