iPhone 12 мини смартфонлари ишлаб чиқарилиши 70 фоизга қисқарди

     Nikkei нашрининг хабар беришича, Apple янги iPhone 12 мини линиясида энг кичик ва энг арзон смартфонларни ишлаб чиқаришни уч ойдан сўнг 70 фоизга қисқартирган. Йиллик смартфонга талаб компания кутганидан анча паст бўлди.
     Айтиш жоизки, iPhone 12 мини сотуви ёмон бўлмади. Ҳатто у 2020 йилнинг энг кўп сотилган энг яхши 10 смартфонлари қаторига киришга муваффақ бўлди. Гарчи у фақат ноябрь ойининг ўрталарида сотила бошлаган бўлса ҳам, йил охирига қадар компания деярли 15 миллион дона iPhone 12 мини смартфонларини бозорга етказиб берди. Аммо шу даврда энг қиммат iPhone 12 Pro Max 16,8 миллион дона тираж билан чиқди.
    Қолган моделлар бўйича Apple режалари катта. Компания 2021 йилда 230 миллиондан ортиқ смартфон етказиб беришни мақсад қилмоқда. Бу 2020 йилга нисбатан 11,6 фоизга кўп демакдир.

Манба: ixbt.com

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.