Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

     Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Марказий банкнинг базавий прогнозларига кўра, инфляциянинг 2021 йил якуни бўйича 9,0−10,0 фоизгача пасайиши кутилмоқда.
Марказий банк Бошқарувининг оралиқ йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
     «Ушбу қарор 2021 йил якунида инфляциянинг оралиқ мақсадли кўрсаткичи — йиллик 10 фоиздан паст даражасига эришиш ва иқтисодий фаолликнинг барқарор тикланиши учун етарли шароит яратиш, шунингдек, инфляцион кутилмаларни пасайтиришга қаратилган пул-кредит сиёсатининг жорий йўналишини давом эттириш мақсадида қабул қилинди», – дейилади Марказий банк матбуот хизмати хабарида.
     Эслатиб ўтамиз, 21 январдаги Марказий банк Бошқаруви йиғилишида ҳам асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилган эди.
Манба: gazeta.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.