Хитойнинг монополияга қарши идоралари Alibaba’га мамлакат тарихидаги рекорд даражада жарима солмоқчи, деб ёзади «The Wall Street Journal» манбаларига асосланиб. Нашрнинг таъкидлашича, жарима миқдори 975 миллион доллардан ошади.
Жарима Alibaba’га «муаммони пул билан тўлдиришга» ва охир-оқибат давом этишга имкон беради, деб ёзган WSJ, компаниянинг 2020 молия йилидаги соф фойдаси 19,82 миллиард долларни ташкил этганини эслаб.
Хитой ҳукумати таъкидлашича, улар маҳаллий аҳоли ва глобал инвесторлар орасида машҳур бўлган Alibaba’ни «йўқ қилиш» ниятида эмас.
Хитой регуляторлари онлайн чакана савдо рақобатчилар билан адолатсиз кураш олиб боради, деб ҳисоблашади. Хусусан, Alibaba у билан ишлайдиган сотувчиларни бошқа платформаларда савдо қилишни тақиқлайди. Alibaba ўзининг асосий онлайн бизнеси билан боғлиқ бўлмаган баъзи активлардан воз кечиши керак. Регуляторлар чора-тадбирлар тўғрисида ниҳоят қарор қабул қилгандан сўнг, улар Хитой раҳбарияти томонидан тасдиқланиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, Хитой раҳбарияти билан тўқнашувлар фонида Жек Манинг бойлиги икки ой ичида 12 миллиард долларга камайган эди — 61,7 миллиарддан 49,1 миллиард долларгача.