ЮНEСКО Ўзбекистондаги ўқитувчилар малакасини оширишга 435 минг доллар ажратади

     Тошкентда «Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ёндашувларини мослаштириш ва кўламини кенгайтириш» илмий лойиҳа Бошқарув қўмитасининг виртуал йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев, шунингдек, ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Абдулла Авлоний номидаги илмий-текшириш институти ҳамда Ўзбекистон Миллий университети вакиллари иштирок этди.
     Халқаро тараққиёт тадқиқот маркази кўмагида ташкил этилган тадбирдан асосий мақсад – миллий манфаатдор томонлар билан биргаликда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш моделларини ишлаб чиқишдан иборат.
     Айтиш жоизки, ЮНEСКОнинг «Гана, Гондурас ва Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ёндашувларини мослаштириш ва кўламини кенгайтириш» лойиҳаси доирасида Халқаро тараққиёт тадқиқот маркази томонидан (GPE-KIX) Таълим соҳасидаги билимлар ва инновацион алмашув бўйича глобал ҳамкорлик ташаббуси доирасида Ўзбекистондаги ўқитувчилар малакасини оширишга 435 минг АҚШ доллар ажратилиши кўзда тутилган.
     Икки йиллик лойиҳа (2020-2022) доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Тошкент вилоятларида 150 мактаб ва 600 дан ортиқ ўқитувчиларни жалб этган ҳолда уларнинг малакасини ошириш модели ишлаб чиқилади.
 
 
Манба: yuz.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.