Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миризиёев 23 март куни вилоятда амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Уларнинг умумий қиймати 1 млрд 320 млн доллардан иборат.
Лойиҳаларнинг 273 таси саноат, 277 таси хизмат кўрсатиш, 262 таси қишлоқ хўжалигига оид. Натижада 23 мингдан ортиқ иш ўрни ташкил этилади, 65 млн долларлик товар ва хизматлар экспорт қилинади.
Масалан, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 49 та лойиҳа таклиф этилган. Автомобилсозликда 100 турдаги кузов деталлари, турли эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш бўйича 6 та лойиҳа амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалигида ерларни лазер ёрдамида текислаш ва томчилатиб суғоришни кенг жорий этиш бўйича ишлар бошланган. Бу орқали пахтачиликда ҳосилдорликни 35 центнерга, ғаллачиликда 66 центнерга етказиш кўзланган.
Бундан ташқари, Хитойдан Хоразм тупроқ-иқлим шароитига мос шоли навлари келтирилади. Ўтган йилгича майдонга экилсада, 50 минг тонна кўпроқ маҳсулот олиш мақсад қилинган.