Motor нашрининг ёзишича, 2021 йилнинг биринчи чораги учун дунёдаги энг қиммат автосаноат компаниялари рейтинги келтирилди.
Унга кўра, Tesla маркасининг капитализацияси 605 млрд долларга етиб, дунёдаги энг қиммат автомобиль компаниясига айланди. Таққослаш учун, иккинчи ўринда бўлган Toyotaʼнинг қиймати ундан 2,5 бараварга кам — 244,1 млрд доллар.
Учинчи ўринда 153,2 млрд доллар кўрсаткич билан Volkswagen жойлашган. Дунёдаги энг қиммат автомобиллар топ-5 лигидан, шунингдек, Daimler ва General Motors мос равишда 90,8 млрд , 80,4 млрд доллар билан ўрин олган.
Олтинчи поғонани 68 млрд доллар капитализация билан Хитойнинг BYD компанияси банд этган — бу бутун Хитойдаги автомобиль ишлаб чиқарувчилар орасидаги энг йирик кўрсаткич.