Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ ПА) аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг йиғилиши 2022 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтади, деб хабар беради республика Олий Мажлиси Сенати.
Матбуот хизматининг хабар беришича, 13-16 апрель кунлари Россия Федерациясига ташрифи давомида Ўзбекистон Сенати Раиси Танзила Норбоева Санкт-Петербургда бўлиб ўтган МДҲ ПА Кенгашининг мажлисида иштирок этди.
«МДҲ ПА йиғилишини 2022 йил ноябрда Ўзбекистонда ўтказишга келишиб олинди», — дейилади йиғилиш якунлари бўйича Сенат веб-сайтида.
Иштирокчилар ташкилотнинг 2020 йилдаги фаолияти натижаларини кўриб чиқдилар, 27-28 май кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган IX Нева Халқаро атроф-муҳит конгресси ва 13-15 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Учинчи Евроосиё аёллар форумига тайёргарлик кўрдилар.