Битта катта экранни бирданига иккита томонга букиш мумкин.
Планшет Galaxy Z Fold Tab деб номланади — у компаниянинг қолган қурилмалар линияси ғоясини давом эттиради. Samsung аллақачон одатдаги смартфонларнинг ўрнини босувчи Galaxy Z Flip’га ва бир вақтнинг ўзида смартфон ва планшет вазифасини бажарадиган гибрид Galaxy Z Fold 2’га эга.
Galaxy Z Fold Tab бошқа Android планшетларига муқобили бўлади — шунингдек, у катта экранга эга бўлади, лекин у бир вақтнинг ўзида деярли иккита томонга букилади. Бу шунчалик қулай ва ихчамки, планшетни ҳатто кўйлак чўнтагида ҳам олиб юриш мумкин.
Galaxy Z Fold Tab ҳақида ҳали қўшимча маълумот йўқ. Lenovo аллақачон шунга ўхшаш планшет компьютерга эга эди, лекин у фақат бир тарафга букилади ва жуда қиммат.
Эҳтимол, Galaxy Z Fold Tab ҳам мавжуд бўлган барча аналоглардан қимматроқ бўлиши мумкин — эгилувчан дисплейлар ҳали ҳам жуда қиммат ва уларни ишлаб чиқариш қийин. Шунинг учун, ҳатто Galaxy Z Fold 2 иккинчи авлод смартфон-планшетининг нархи 160 минг рублни ташкил қилади.