Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикамизда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 11 781 тани ташкил этмоқда. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 399 тага кўп.
Ҳудудлар кесимида хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони:
Тошкент шаҳри – 6918 та
Тошкент вилояти – 1318 та
Самарқанд вилояти – 580 та
Фарғона вилояти – 455 та
Сурхондарё вилояти – 425 та
Андижон вилояти – 339 та
Бухоро вилояти – 298 та
Наманган вилояти – 260 та
Навоий вилояти – 238 та
Қашқадарё вилояти – 220 та
Жиззах вилояти – 202 та
Сирдарё вилояти – 189 та
Хоразм вилояти – 175 та
Қорақалпоғистон Р. – 164 та.