Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу чеклов чораси 2021 йил охиригача амал қилади.
Энергетика вазирлиги коронавирус инфекциясининг тарқалиши сабабли республикадаги беқарор эпидемик вазият туфайли ихтисослаштирилган кўргазма тадбирлари тўхтатилишини эълон қилди.
Қабул қилинган қарор иккита йирик халқаро кўргазмаларга тегишли — «Ўзбекистон нефть ва гази — OGU», шунингдек «Энергия, энергия тежаш, атом энергияси, муқобил энергия манбалари — Power Uzbekistan».