“Биринчи резинотехника заводи” 2023 йилда 1,2 млн. дона автомобиль шинаси етказиб беради

     “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан тизимидаги корхона-ташкилотлар фаолияти билан журналист ва блогерларни яқиндан таништириш мақсадида Ангренда жойлашган “Биринчи резинотехника заводи” масъулияти чекланган жамиятига пресс-тур ташкил этилди.
     “Биринчи резинотехника заводи” масъулияти чекланган жамияти 2014 йилда ташкил этилган. 2018 йилда автомобиль ва қишлоқ хўжалиги шиналари, резина-мато ва резина-симли конвейер ленталари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
     Шиналар ва конвейер ленталарини ишлаб чиқариш заводи Германия, Голландия, Италия, Япония ва Хитойдан келтирилган энг замонавий ускуналарга эга. Заводнинг режалаштирилган ишлаб чиқариш қуввати 3.0 миллион дона автомобиль шинаси, 200 минг дона қишлоқ хўжалик шинаси ва 100 минг погон метр конвейер лентани ташкил этади.
Бугунги кунда “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖнинг ишлаб чиқариш ва офис майдони 30 гектарни ташкил этиб, мингдан ортиқ юқори малакали мутахассис меҳнат қилмоқда. Завод ускунанинг эстетик параметрлари ва ишлаш қулайлигига алоҳида эътибор беради, аммо биринчи ўринда ҳар доим маҳсулот сифатини сақлаш туради. Шина ва конвейер ленталарининг ҳар бир тури сифат бўлимидан ташқари мутахассислар томонидан текширилади ва лабораторияда яхшилаб синовдан ўтказилади. 2019 йилдан бугунги кунга қадар корхона томонидан умумий қиймати 266 млрд. сўм бўлган 704,1 минг дона автомобил шинаси, 16,9 минг дона қишлоқ хўжалиги шинаси ва 72,9 минг погон метр конвейер лентаси ишлаб чиқарилди.
     Умуман, “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖнинг ишлаб чиқариш имкониятлари 58 стандарт ўлчамдаги автомобил шиналарини ишлаб чиқариш имконини беради, улардан 39 таси 2020 йилда ўзлаштирилган халқаро стандартларга жавоб берадиган мутлақо янги стандарт ўлчамлардир.
     Завод маҳсулотлари мутахассислар томонидан ўтказилган барча ўлчов ва техник синовларда ўз сифатини намойиш этди.
     2023 йилга келиб заводда “UzautoMotors” АЖга 7 турдаги 37,4 млн. доллар қийматидаги 1,2 млн. дона автомобиль шиналари етказиб бериш режалаштирилган.
     2021 йилда корхона томонидан умумий қиймати 538,6 млрд. сўм бўлган 1,6 млн. дона автомобиль шинаси, 30 минг дона қишлоқ хўжалиги шинаси ва 73,5 минг погон метр конвейер лентаси ишлаб чиқарилиши ва шу билан биргаликда жами 47 турдаги янги турдаги харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, ишлаб чиқариш қувватларини ўзлаштириш режаси 40 фоизга етказилади.
     Корхонада ишлаб чиқарилаётган автомобиль шиналари республика ҳудудига импорт қилинаётган аксарият маҳсулотлардан сифат кўрсаткичлари бўйича юқори туриб, нарх жиҳатидан уларга нисбатан арзон. “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ конвейер ленталари маҳаллий гигантларнинг ишлаб чиқариш циклларида кучли ўрнини эгаллади ва сифат хусусиятлари ва чидамлилиги билан машҳур.
     Пресс-тур сўнггида журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжумани давомида журналист ва блогерларнинг саволларига мутахассислар жавоб қайтарди.
 
 
Манба: uza.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.