Давлат статистика қўмитасининг ҳисоботига кўра, “UzAuto Motors” 2021 йил январь-март ойларида 44,4 минг дона автомобиль ишлаб чиқарди.
Маълумотларига кўра, Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40,2 фоизга камайган, ўшанда 75,6 мингта машина ишлаб чиқарилган (31,2 мингтага кўп).
2021 йилнинг уч ойи давомида Cobalt автомобилларини ишлаб чиқариш 28,5 фоизга (17,7 мингдан 12,6 минг донага), Nexia — 66,4 фоизга (20,7 мингдан 6 958 тагача), Gentra — 41,9 фоизга (14,4 мингдан 8 399 тагача), Damas — 7,1 фоизга (12,9 мингдан 12 минггача), Spark — 78,2 фоизга (8 256 дан 1800 гача) камайган.
UzAuto Motors фақат Labo ишлаб чиқаришни 74,4 фоизга — 1470 дан 2564 тагача оширди.