Япония Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий тикланиш ва барқарор ривожланишни молиявий қўллаб-қувватлаш учун 195 миллион доллар миқдорида кредит ажратди. Кредит 25 йиллик муддатга 7 йиллик имтиёзли давр билан берилади.
Тегишли алмашинув ёзувларини 16 апрель куни Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фужияма ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов имзоладилар.
«Япония эпидемиологик вазиятни тезроқ ҳал этиш, шунингдек, халқаро ҳамжамият ва иқтисодиётни тиклаш ҳамда барқарорлигини таъминлашга кўмаклашишни давом эттириш ниятида», дейилади элчихона баёнотда.